
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга жўнаб кетди
22.08.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 22 август куни эрталаб амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Давлатимиз раҳбари "Аваза" миллий туризм зонасида бўлиб ўтадиган "Озарбайжон – Туркманистон – Ўзбекистон" форматидаги саммит тадбирларида иштирок этади.
Ўзбекистон етакчиси саммит доирасида икки томонлама музокаралар ҳам ўтказади.