
21.08.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФармониЎзининг ишбилармонлик ва ташаббускорлик фазилатлари билан тадбиркорлик соҳасида инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб келаётгани, турли йўналишдаги саховат ва ҳомийлик ишлари билан жамиятимизда ўзаро кўмак ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётгани, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш, ижтимоий объектларни қуриш, аҳоли учун кўплаб қулай шароит ва имкониятларни яратишда бошқаларга алоҳида ибрат ва намуна бўлаётгани учун қуйидагилар мукофотлансин:
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Абдурахимов Аваз Эргашбоевич - Яккасарой туманидаги «64 BIT» масъулияти чекланган жамияти маслаҳатчиси, Тошкент шаҳри
Ағзамов Ҳамидулла Атовуллаевич - Зангиота туманидаги «Toys Uz» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент вилояти
Зоитбеков Юсуфбек Қудратбек ўғли - Зангиота туманидаги «Lider Kabel Group» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент вилояти
Ибрагимов Рашид Хасанович - Тошкент туманидаги «Online building project» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент вилояти
Каримбаев Хўрсанджон Дадажонович - Зангиота туманидаги «Фарм Диёр» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент вилояти
«Дўстлик» ордени билан
Мусина Альфия Рахимовна - Алкоголсиз ичимликлар ва шарбат ишлаб чиқарувчилар уюшмаси раиси
Рахимбаев Айдин - Қозоғистон Республикасининг «BI Group» холдинги директорлар кенгаши раиси
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев