icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
“Ўзбекистон, Озарбайжон ва Европа: умумий тараққиёт йўлида ҳамкорлик” мавзусида ўтаётган юқори даражадаги учрашув иштирокчиларига

18.08.2025

Низомий Ганжавий номидаги халқаро марказнинг ҳурматли ҳамраислари!

Хонимлар ва жаноблар!

Сиз, азизларни қадимий ва гўзал Ўзбекистон заминида самимий қутлашдан ғоят мамнунман.

Биз ўз мамлакатларининг равнақига, халқаро ҳамкорлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашга беқиёс ҳисса қўшиб келаётган атоқли сиёсатчилар ва давлат арбоблари, халқаро ташкилотлар раҳбарларидан иборат нуфузли таркибни Тошкентда, бир даврада тўплаш борасидаги ташаббуси учун Низомий Ганжавий номидаги халқаро марказга чуқур миннатдорлик билдирамиз.

Ушбу марказ, улуғ ўзбек шоири Алишер Навоий “шоирларнинг султони”, деб таърифлаган буюк озарбайжон мутафаккири Низомий Ганжавийнинг бетакрор ижодий меросини асраб-авайлаш ва кенг тарғиб этишда муҳим ўрин тутиб келаётганини алоҳида қайд этмоқчиман.

Таъкидлаш керакки, Низомий Ганжавийнинг теран фалсафаси, одам ва олам ўртасидаги уйғунлик ҳамда адолат ҳақидаги ўлмас ғоялари доимо долзарб бўлиб, бугунги мураккаб шароитда янада катта аҳамият касб этмоқда.

Низомий Ганжавий номидаги марказнинг халқаро кун тартибидаги масалаларни ўрганишдаги фаол иштироки алоҳида эътиборга лойиқдир. Унинг шафелигида ҳар йили ўтказиб келинаётган Глобал Боку форуми халқаро ва минтақавий тараққиётнинг энг долзарб муаммоларини ҳал этиш учун янги ғоялар илгари суриладиган, дунё миқёсида тан олинган нуфузли мулоқот майдонларидан бирига айланди.

Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ ўртасидаги ўзаро боғлиқлик масалалари, ушбу икки йирик минтақанинг Европа билан ҳамкорлик истиқболлари бугунги анжуманнинг бош мавзуси этиб белгилангани ғоят муҳим, деб ҳисоблаймиз.

Биз буни ўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик жараёнлари жадаллашиб бораётган Марказий Осиёни жаҳонга янада кенгроқ таништириш, минтақалараро ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг салоҳият ҳамда имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш юзасидан фикр алмашиш учун ноёб имконият сифатида қабул қиламиз.

Таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда Озарбайжон билан ўзаро ишонч ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш руҳидаги муносабатларимиз фаол ривожланмоқда, Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланди, Давлатлараро олий кенгаш фаолият кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, Озарбайжон Марказий Осиё ва Европани боғлашда стратегик кўприк вазифасини бажариб келаётганини ҳам алоҳида қайд этишни истар эдим.

Бугунги форумда кўплаб вакиллари иштирок этаётган Европа билан муносабатларимиз ўзининг мутлақо янги ривожланиш даврини бошидан кечираётганини қайд этмоқчиман.

Яқинда биз юртимизда илк бор “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммитини ўтказдик. Унда минтақамиз ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасида стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисида тарихий қарор қабул қилинди. Яқин ойларда Европа Иттифоқи билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаймиз.

Биз Европа Иттифоқи ва бошқа шерикларимиз билан биргаликда самарали транспорт-логистика ва энергетика йўлакларини ривожлантириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни давом эттирамиз. Ишонамизки, ушбу чора-тадбирлар минтақамизнинг Ғарб ва Шарқ ўртасидаги хаб сифатидаги ролини қайта тиклаш имконини беради.

Биз Озарбайжон Республикаси Президенти ҳурматли Илҳом Ҳайдарович Алиевнинг янги умумминтақавий жараёнларни ривожлантиришда иштирок этишга тайёр эканини юқори баҳолаймиз ҳамда унинг Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё ҳамкорлигини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юксак қадрлаймиз.

Фурсатдан фойдаланиб, дўст Озарбайжон халқини улкан тарихий ютуқ – яқинда Вашингтонда АҚШ воситачилигида Арманистон билан уч томонлама Қўшма декларация имзолангани билан яна бир бор чин дилдан қутлаймиз.

Ҳурматли анжуман иштирокчилари!

Бугунги кунда Ўзбекистон жадал ислоҳотларни қатъий давом эттирмоқда ва биз бу йўлда улкан натижаларга эришдик. “Ўзбекистон – жаҳонга очиқ ва ўзи учун дунёни кашф этаётган мамлакат” деган тамойил ҳаётимиздан мустаҳкам ўрин эгалламоқда.

Биз хорижий ҳамкорлар ва халқаро ташкилотлар билан узоқ муддатли алоқаларни изчил мустаҳкамламоқдамиз, ҳамкорлик уфқларини кенгайтирмоқдамиз, янги илғор ғоялар учун ҳар доим очиқмиз. Биз ҳуқуқий, дунёвий, демократик ва ижтимоий давлат бўлган Янги Ўзбекистонни барпо этиш сиёсатини изчил давом эттирамиз.

Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақаси ҳозирги мураккаб даврда халқаро ҳамжамиятга бебаҳо бойлик – барқарорлик, ишонч ва тараққиётни таклиф этмоқда.

Бугунги янги шароитда олдимизда ҳамкорлик бўйича кенг уфқлар очилмоқда, ўзаро манфаатли ва икки томонга ҳам фойда келтирадиган масалалар юзасидан биргаликда ишлаш учун янги имкониятлар пайдо бўлмоқда, деб ҳисоблайман. Бу борада сизларнинг қўллаб-қувватлашингиз ва келгусидаги ҳамкорлигингизга умид қиламиз.

Бугунги нуфузли учрашувнинг барча иштирокчиларига самарали муҳокамалар ва анжуман ишига муваффақият тилайман.

 

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo