
14.08.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФармониЎзбекистон ва Франция ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш ва чуқурлаштиришга қўшган шахсий ҳиссаси, сиёсий мулоқот ва давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, таълим, соғлиқни сақлаш, сайёҳлик, илмий-техникавий соҳаларда ўзаро манфаатли қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш, мамлакатимизнинг глобал ва минтақавий ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлаш борасидаги алоҳида хизматлари, шунингдек, халқларимиз орасида дўстлик ришталари, ҳамжиҳатлик ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги амалий саъй-ҳаракатлари учун Франция Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Орелия Бушез хоним Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев