icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Беларусь Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

24.07.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида Беларусь етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ҳамда Ўзбекистоннинг равнақи ва фаровонлиги йўлида янги зафарлар тилади.

Беларусь Президентининг ўтган йил февраль ойидаги Ўзбекистонга ташрифи давомида эришилган келишувларни қабул қилинган "йўл харитаси" асосида амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Турли даражалардаги фаол ва сермаҳсул мулоқотлар, шу жумладан яқинда Минск шаҳрида ўтган Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва Тошкент шаҳрида ўтган ташқи ишлар вазирлари учрашувининг самарали натижалари мамнуният билан қайд этилди.

Жорий йил бошидан товар айирбошлаш 28 фоизга ошди. Қишлоқ хўжалиги, электротехника, тўқимачилик, фармацевтика ва бошқа тармоқларда қўшма кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Биргаликда маданий-гуманитар тадбирлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон ва Беларусь етакчилари бўлажак икки томонлама тадбирлар режасини ҳам муҳокама қилдилар.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo