icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш чора-тадбирлари ҳақида ахборот берилди

08.07.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 8 июль куни маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш ва қонун устуворлигини таъминлаш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.

Давлатимиз раҳбарининг йил бошидаги биринчи қарори шу масалага қаратилган эди. 3 январда имзоланган мазкур қарорда соҳа идоралари учун 2025 йилда ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш устувор вазифа этиб белгиланганди ҳамда криминоген вазияти оғир маҳаллаларга масъул раҳбарлар номма-ном бириктирилди.

Ўтган олти ойда ҳар бир вилоят, туман ва маҳалла бўйича манзилли “йўл хариталари” асосида ижтимоий профилактиканинг самарали тизими йўлга қўйилди, жамоат жойларини рақамлаштириш қамрови оширилди, ҳуқуқ-тартибот олийгоҳлари томонидан илмий-амалий ўрганишлар ўтказилди. Алоҳида эътибор вояга етмаганлар, ёшлар, аёллар ва оила-турмуш муносабатлари доирасидаги жиноятчиликни жиловлашга қаратилди. Бунинг натижасида 5 минг 200 та маҳаллада бирорта ҳам жиноят бўлмади.

Лекин бу борада криминоген вазияти оғир маҳаллалар ҳали ҳам бор. Профилактика инспекторлари, тезкор-қидирув, патруль-пост ва қўриқлаш хизмати фаолиятини кучайтириб, аҳоли хавфсизлигини жойларда таъминлаш шартлиги қайд этилди. Бутун тизимни пастга тушириб, ҳар бир маҳаллани “жиноятчиликдан холи ҳудуд”га айлантириш зарурлиги таъкидланди.

Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ҳолатлари кўп учраб турибди. Бунга қарши курашилаётган, зарарли воситалар ва лабораториялар йўқ қилинаётган бўлса-да, муаммо тўла бартараф бўлмаган. Шу боис видеокузатув камералари ва сунъий интеллектни қўллаб, гиёҳвандлик моддалари тарқалишини аниқлаш, манбасини таг-томири билан йўқ қилиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Бугунги кундаги яна бир долзарб муаммо – кибержиноятчилик. Юртимизда йил бошидан буён содир этилган жиноятларнинг 42 фоизини шу “иллат” ташкил қилган.

Шу жиҳатдан, Ўзбекистон Президентининг 2025 йил 30 апрелда имзоланган “Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори долзарб аҳамиятга эга бўлди. Ундаги вазифаларни тўла амалга ошириб, кибержиноятларнинг олдини олиш, аҳолининг бу борадаги билими ва огоҳлигини кучайтириш, тўлов тизимларида мижозларининг манфаати ва молиявий хавфсизлигини таъминлаш зарурлиги айтилди.

Соҳа ходимларининг билим ва малакасини ошириш – замон талаби. Шу боис Ички ишлар вазирлиги Академияси фаолиятини такомиллаштириш кўзда тутилган. Жумладан, унга қабул квотасини босқичма-босқич ошириш, янги йўналишлар очиш ва дуал таълимни ривожлантириш режалаштирилмоқда.

Давлатимиз раҳбари таълим ва малака дастурларини замонавий хавф-хатарларга мослаштириш, ходимларнинг жанговар ва руҳий шайлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

Ички ишлар тизими прокуратура ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари билан узвий иш олиб бормоқда. Хусусан, республикадаги криминоген вазият кундалик таҳлил қилиниб, манзилли назорат тадбирлари ўтказиляпти. Ҳар бир жиноятнинг сабаблари ўрганилиб, қайта такрорланмаслиги чоралари кўрилмоқда. Муқаддам судланган ёки маъмурий назоратдаги инсонларнинг ижтимоий шароитларини яхшилашга кўмаклашилмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ишининг ўзаро мувофиқлиги ва тезкорлигини кучайтириб, қонунбузилишларнинг асл омилларини ўз вақтида аниқлаш, жиноятчиликни кескин камайтириш бўйича қўшимча вазифалар белгиланди. Мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталик ва қонун устуворлиги иқтисодиёт ривожи, аҳоли фаровонлигининг муҳим шарти экани таъкидланди. 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo