icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Наманган вилоятидаги натижалар ва янги лойиҳалар ҳақида ахборот берилди

07.07.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 7 июль куни Наманган вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудлардаги ишларнинг бориши ва лойиҳалар ижроси юзасидан ҳисобот билан танишди.

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 2 декабрдаги қарори билан Наманган вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари белгиланиб, катта марра олинган эди. Жумладан, бу йил 4,2 миллиард доллар инвестиция жалб этиш, 1 миллиард доллар экспорт қилиш, 323 минг иш ўрни яратиш, 55 минг оилани камбағалликдан чиқариш режалаштирилган.

Бунда энг катта замин – кичик бизнес ва тадбиркорлик. Наманганда меҳнатга лаёқатли аҳолини 82 фоизи шу соҳада рўзғор тебратаяпти.

Йил бошидан бери вилоятга қарийб 1 миллиард 600 миллион доллар инвестиция киритилган. Лекин бунинг катта қисми Наманган шаҳри ва марказий туманларга тўғри келиб, Мингбулоқ, Норин, Уйчи ва Чортоқда ҳам сармояларни кўпайтириш керак. Экспортда ҳам маҳсулотлар турини кенгайтириш ва чекка туманлар салоҳиятини ошириш зарур.

Вилоятда қишлоқ хўжалигида ҳам мўл ҳосил етиштирилмоқда. Биргина Янгиқўрғонда гектаридан даромад 20 минг доллардан юқори.

Шу каби имкониятларни тўлиқ ишга солиш учун Президентимиз ташаббуси билан ҳудудлар маъмурий ва иқтисодий жиҳатдан ислоҳ қилинмоқда. Наманган вилоятида ҳам мутахассислар, илғор тадбиркорлар ва хорижий экспертлардан иборат “Ислоҳотлар штаби” иш бошлади. Улар биргаликда излангани учун яна 1 миллиард долларлик лойиҳалар шаклланди.

Йиғилишда мутасаддилар ана шу янги имкониятларни тақдимот қилди. Қайд этилганидек, уларнинг натижасида жами 12 минг иш ўрни, бюджетга қўшимча 200 миллиард сўм тушум, 160 миллион доллар экспорт манбаи пайдо бўлади.

Масалан, Норин туманида аҳоли хонадонларида интенсив усулда балиқ етиштириш, Мингбулоқда ўрдакчиликни ривожлантириш кўзда тутилмоқда. Улар озиқ-овқат маҳсулотлари мўллигини таъминлаши ва кўплаб иш ўринлари яратиши билан аҳамиятли. Давлатимиз раҳбари бу тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам татбиқ этиш зарурлигини таъкидлади.

Бугунги кунда вилоятда 55 минг ишсиз аҳоли, 44 минг камбағал оила бор. Уларни касбга йўналтириб, иш топишига кўмаклашиш, ўз уйида даромад манбаи яратиш вазифаси қўйилди. Ижтимоий муҳитни мустаҳкамлаш, маҳаллаларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo