icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Кўкдала марказидаги бунёдкорлик барча туманлар ривожи учун намуна

20.06.2025

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани маъмурий марказидаги улкан бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Бу туман давлатимиз раҳбари ташаббуси билан аҳолига қулайликлар яратиш, урбанизация жараёнларини тартибга солиш мақсадида уч йил аввал ташкил этилган эди. Шундан сўнг ҳудуд ривожи жадаллашиб кетди. Бугун Еттитом яқинида янги шаҳар пайдо бўлмоқда. 

Аввало, 120 километр сув, 210 километр электр тармоғи қурилиб, зарур инфратузилма яратилди. Йўллар кенгайтирилиб, таъмирланди. Маъмурий бинолар, 19 та мактаб, 22 та боғча, кўп тармоқли шифохона ва оилавий поликлиника барпо этилди.

Эътиборлиси, туман ҳокимлиги биноси мамлакатимизда янги тажрибанинг бошланиши бўлди. Бу ерда 38 та давлат идораси бир жойда жамланган. Бу аҳолига катта қулайлик яратмоқда. Авваллари бирор юмуш юзасидан олис масофаларни босиб, Чироқчи тумани идораларига қатнаган фуқаролар энди барча хизматларни ўзига яқин жойда оляпти.

Президентимиз Кўкдаладаги бунёдкорлик, бундай яхлит ва мутаносиб шароитлар барча туманлар учун намуна эканини таъкидлади.

Хусусан, “Инсон” маркази ҳам ҳокимлик биносида жойлашган. Бу ерда аҳоли учун ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар бир нуқтада комплекс шаклда тақдим этилади. Унинг дастурий тизими 55 та дахлдор ташкилотларнинг маълумотлари билан интеграция қилинган. Болалар, ногиронлиги бор инсонлар, кексалар ва ижтимоий тўловлар тизими ўзаро боғланган.

Давлатимиз раҳбари туман марказидаги Еттитом кичик саноат зонасида ҳам бўлди.

Тўрт гектар майдонда тўқимачилик, озиқ-овқат, қурилиш ва хўжалик моллари каби йўналишларда қиймати 10 миллион долларлик тўққизта кичик лойиҳа жойлаштирилган. Масалан, “Komfort Star New” корхонасида иситиш қозонлари ва бошқа темир маҳсулотлар, “Komfort Industrial Aria”да чинни буюмлар ишлаб чиқарилмоқда. Умуман,  саноат зонасида 600 дан ортиқ доимий иш ўрни очилади.

Президентимиз янги бунёд этилган санъат саройини ҳам бориб кўрди.

Бу ерда 255 ўринли томоша зали, кўплаб тўгарак хоналари бор. Сарой замонавий чолғу асбоблари билан таъминланган, овоз ёзиш студияси, овоз кучайтириш мосламалари, мукаммал совитиш ва иситиш тизими билан жиҳозланган.

Диққатга сазовор жиҳати, тумандаги санъат мактаби, умумтаълим мактаби ва спорт мажмуаси у билан яқин жойлашган. Давлатимиз раҳбари бу болаларга қулай бўлишини таъкидлаб, келгуси лойиҳаларда шуни қўллаш бўйича кўрсатмалар берди.

Президентимиз ёш ижрочиларнинг бадиий чиқишларини ҳам кузатди.

- Сизларни кўриб, Амир Темур бобомиз юртида истеъдодлар кўплигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим. Ғайратли бўлиб, билим олишдан тўхтамасангиз, Ўзбекистон буюклигининг замини сизлар бўласиз, - деди Шавкат Мирзиёев ёшларга қарата.

Марказда, шунингдек, болалар майдончалари, яшил ҳудудлар, савдо ва сервис марказлари уйғунликда қурилмоқда. Умуман, 200 дан ортиқ объект барпо этилди. Бу бунёдкорлик ва қулайликлардан аҳоли мамнун. 

Ҳудудда яна ижтимоий соҳа объектлари, кутубхона, спорт майдонлари, маданият марказлари қурилиши давом этмоқда.

Шу билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарёга ташрифи якунланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo