icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти EТТБ билан шерикликнинг устувор масалаларини муҳокама қилди

11.06.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 июнь куни Хорижий инвесторлар кенгашининг учинчи мажлиси арафасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон билан ушбу нуфузли халқаро молиявий институт ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Қўшма лойиҳалар портфели кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди: ЕТТБнинг Ўзбекистонга инвестициялари 5,5 миллиард евродан ошди. Жорий йилда яна 1,1 миллиард евро жалб қилиш режалаштирилган бўлиб, унинг катта қисми хусусий секторни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Шериклик стратегияси самарали амалга оширилмоқда. ЕТТБнинг фаол кўмаги билан банк соҳасини трансформация қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбари ҳамкорлик натижадорлигини ошириш муҳимлигини таъкидлаб, унинг асосий устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди.

Сув таъминоти тизимини технологик жиҳатдан модернизация қилиш, энергия самарадорлигини ошириш дастурини илгари суриш, ипотека бозорини, эркин иқтисодий зоналар инфратузилмасини ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнес имкониятларини кенгайтириш, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш каби йўналишлар шулар жумласидан.

Таълим ва тиббиёт соҳаларида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини илгари суриш, сунъий интеллектни жорий қилиш ва рақамли трансформацияга қаратилган стартапларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Хорижий инвесторлар кенгашининг бўлажак учинчи мажлиси кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo