icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Академик Азимбой Саъдуллаев вафоти муносабати билан ҳамдардлик

28.05.2025

Мамлакатимиз илм-фани оғир жудоликка учради. Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги, физика-математика фанлари доктори, профессор Азимбой Саъдуллаев 2025 йил 28 май куни
78 ёшида вафот этди.

А.Саъдуллаев 1947 йил 9 январда Хоразм вилоятининг Шовот туманида туғилди. 1969 йилда Москва давлат университетини математика мутахассислиги бўйича тамомлади. Мазкур университет аспирантурасида таҳсил олиб, дастлаб номзодлик, сўнгра докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1989 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, 1995 йилда ҳақиқий аъзоси этиб сайланди.

А.Саъдуллаев ўзининг 55 йиллик меҳнат фаолияти давомида Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) ўқитувчиси, доценти, кафедра мудири, факультет декани, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институти катта илмий ходими, Урганч давлат университети ректори, Хоразм Маъмун академияси раиси каби масъул лавозимларда самарали фаолият олиб борди ва ўзининг юксак илмий-педагогик
ва раҳбарлик салоҳиятини намоён этди.

Машҳур математик олимнинг илмий ишлари мамлакатимиз ва халқаро илмий жамоатчилик томонидан эътироф этилган. Айниқса, унинг АҚШ олимлари билан ҳамкорликда янги йўналиш бўлган комплекс потенциаллар назарияси асосини яратгани, ҳозирги кунда ушбу ишланма амалиётда кенг қўлланилаётгани фан оламида яхши маълум.

Истеъдодли олимнинг 200 дан ортиқ илмий мақолалари, 15 та монографиясида математика соҳасининг кўплаб долзарб масалалари атрофлича тадқиқ этилган.

Академик А.Саъдуллаев жонкуяр ва талабчан устоз сифатида кўплаб ёшларга таълим-тарбия берди. Унинг раҳбарлигида ўнлаб фан доктори ва фан номзодлари тайёрланди.

А.Саъдуллаев 1995-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати сифатида самарали фаолият олиб бориб, қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, парламент назорати механизмларини такомиллаштиришда жонбозлик кўрсатди.

Академик А.Саъдуллаевнинг мамлакатимиз илм-фани ва таълим соҳасини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиб, у 2020 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган эди.

Таниқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Азимбой Саъдуллаевнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

 

Ш.Мирзиёев, Т.Норбоева, Н.Исмоилов,

А.Арипов, Ш.Аюпов

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo