icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Темир йўл соҳасидаги вазифалар кўрсатиб ўтилди

27.05.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 27 май куни темир йўлларни ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 10 октябрдаги қарорига мувофиқ, бу соҳа тубдан ислоҳ қилинмоқда. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти таркибий жиҳатдан ўзгартирилиб, носоҳавий бино, ёндош ер ва ортиқча вазифалар қисқартирилди. Натижада илгари зарар билан ишлаган компания ўтган йили 47 миллиард сўм соф фойда билан чиқди. “Temiryoʻlkargo” компанияси ташкил этилгач, юк вагонларидан фойдаланиш самарадорлиги 2 карра ошди.

Лекин ҳали имкониятлар кўп. Тақдимотда соҳа инфратузилмасини ривожлантириш ва даромадни ошириш вазифалари кўрсатиб ўтилди. 

Хусусан, транзит юкларини ташиш қувватидан тўлиқ фойданилмаяпти. Буни келгуси йилларда 40 фоизга ошириш орқали даромадни 2 карра кўпайтириш мумкин.

Масалан, илк бор Хитой – Туркия йўналиши бўйича юк поездлари қатнови йўлга қўйилди. Юртимизда янги поездлар олиб келиниб, қатновлар йилдан йилга кўпаймоқда. Шу боис темир йўл инфратузилмаси ўтказувчанлигини изчил ошириб бориш зарурлиги таъкидланди.

Бу масала, айниқса, Тошкент атрофида долзарб. Ҳозир ташқи юкларнинг 70 фоизи “Чуқурсой” станцияси орқали ташилмоқда. Баъзан бунга бир неча кун вақт сарфланиб, ортиқча харажат ва навбатга сабаб бўлаяпти.

Шу боис юк станцияларини пойтахт ҳудудидан ташқарига чиқариш, Янгийўл тумани ва Янги Тошкент яқинида йирик станциялар барпо этиш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, пойтахтимизни айланиб ўтувчи “Озодлик – Янгиер” темир йўли қурилиши кўзда тутилган. Натижада Фарғона водийси билан бошқа вилоятлар ўртасидаги юк ташувлари Тошкент шаҳрига кирмасдан амалга оширилади.

Янги лойиҳалардан яна бири Самарқанд – Ургут йўлидир. Ҳозирда ишлар бошланиб, 7 километр темир излар ётқизилган. Бу йўналиш узунлиги жами 54 километр бўлиб, 2 та вокзал, “Ургут” иқтисодий зонасида 2 та юк станцияси қурилади.

Вокзалларга кириб-чиқиш тартиби, хизматлар сифати масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Йўловчилар ҳаракатига қулайлик яратиш, туристлар учун шароитни яхшилаш, автотураргоҳларни кенгайтириш вазифалари қайд этилди.

Мутасаддилар, шунингдек, электропоездлар олиб келиш, хизмат сифатини яхшилаш режалари бўйича ахборот берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo