icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Сейсмик хавфсизликни кучайтириш бўйича таклифлар тақдимот қилинди

13.05.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни сейсмик хавфсизликни кучайтириш чора-тадбирларига оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Мамлакатимизда бунёдкорлик кўлами кенг. 2017 йилдан буён жойларда 11 минг 410 та кўп қаватли уйлар қурилган. Бу аҳолини турар жой билан етарлича таъминлаш, турмуш шароитларини яхшилашга хизмат қилмоқда.

Қурилишнинг асосларидан бири бўлган сейсмология соҳаси ҳам ривожлантирилмоқда. Бу борада хорижий илмий марказлар билан ҳамкорлик қилиб, инновацион технологияларни татбиқ этишга эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга, давлатимиз кўп жабҳаларда ташаббускор ҳамдир. 

Маълумки, 1966 йил 26 апрелда Тошкент шаҳрида вайронкор зилзила содир бўлган. Ўзбекистон Президенти зилзила қурбонларига ҳурмат кўрсатиш ва бу борада халқаро ҳамкорлик зарурлигини эслатиш мақсадида хотира ва бирдамлик кунини таъсис этиш ташаббусини илгари сурган эди. Бунинг эътирофи ўлароқ, яқинда БМТ Бош Ассамблеяси 29 апрелни Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни, деб эълон қилиш тўғрисида резолюция қабул қилди.

Бу соҳада халқаро стандартларга мос бўлиш учун давлатимиз раҳбари янги қурилаётган уйларнинг сифатига эътиборни кучайтириш вазифасини қўйган эди. Шунга мувофиқ, кўп қаватли уйларнинг зилзилага бардошлилигини ошириш ва аҳолининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, давлат лойиҳа институтлари мутахассислари иштирокида жойларда ўрганишлар ўтказилди. Ушбу ўрганиш натижалари ва ҳудудларнинг сейсмик ҳолати таҳлили асосида бу тизимни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Унга кўра, хорижий мутахассислар жалб қилинган ҳолда, биноларни ўрганиш бўйича янги амалиёт йўлга қўйилади. Зилзилага ва бошқа табиий офатларга бардошли уйларни қуриш бўйича тажриба алмашиш кенгайтирилади. Бинолар инструментал техник текширувдан ўтказилиб, камчиликлар бартараф этилади.

Ушбу ўрганишлар ва хорижий тажриба асосида, сейсмик хавфни, таъсирни ва хатарни баҳолаш юзасидан меъёрий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилади.

Давлатимиз раҳбари қурилишда сифат ва хавфсизлик биринчи ўринда эканини таъкидлаб, бу йўналишларни илмий ривожлантириш, соҳага замонавий ёндашувларни жорий этиш бўйича кўрсатмалар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo