icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Йўл хўжалиги соҳасидаги лойиҳалар бўйича ахборот берилди

13.05.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни йўл хўжалигидаги ишлар натижадорлиги ва режадаги лойиҳалар бўйича тақдимот билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил
10 октябрдаги қарорига мувофиқ, бу соҳада бошқарув такомиллаштирилиб, йўллар қуриш, таъмирлаш ва сақлаш бўйича кўп йиллик вазифалар белгиланган эди. Ўтган 2 йилда бу мақсадларга 26 триллион сўм ажратилиб, жами 40 минг километр йўл ва 540 та кўприк таъмирланди. Соҳага четдан жалб қилинаётган маблағлар ҳам 3 карра ошди.

Лекин ҳали қилинадиган ишлар кўп. Бу йил 7 минг километр умумий фойдаланишдаги йўл ҳамда 231 та кўприкни қуриш ва таъмирлаш, 13 минг километр тупроқ кўчаларга шағал ётқизиш, 400 километр цемент қопламали йўллар қуриш, магистраллар бўйида 72 та сервис мажмуаси ташкил этиш режалаштирилган.

Тақдимотда мутасаддилар шулар ҳақда ахборот берди.

Янги лойиҳаларни белгилашда йўлларнинг ҳозирги ҳолати ва қатнов даражасига эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорликда 1 минг 200 километр йўлни реконструкция қилиш бўйича 6 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.

Энди яна 4 та лойиҳа бошланиши кўзда тутилган. Хусусан, Тўрткўл ва Беруний шаҳарларини айланиб ўтувчи А-380 магистралини реконструкция қилиш, Қорақалпоғистон ва Хоразмда 516 километр маҳаллий йўлларни тўла таъмирлаш, Термиз – Денов ҳамда Сирдарё – Бахт оралиғидаги йўлларни цемент-бетон қопламали қилиб қуриш режалаштирилган. Бу лойиҳаларга Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестиция банки маблағлари йўналтирилади.

Давлатимиз раҳбари энг муҳим масала йўлларни сифатли сақлаш эканини таъкидлади. Йўл бўйларида инфратузилмани ривожлантириб, аҳолига қулайликлар яратиш бўйича топшириқлар берилди.

Қамчиқ довонида стационар назорат пости ишга туширилган. Буни юк ташиш оқими юқори бўлган бошқа йўлларда ҳам ташкил қилиш зарурлиги қайд этилди.

Шу ўринда айтиш керакки, бундан қарийб 20 йил олдин қабул қилинган “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонун ҳозирги замон талабларига жавоб бермаяпти. Сўнгги йиллардаги ислоҳотлар, бугунги долзарб масалалар унда акс этмаган.

Шу боис мазкур қонун янги таҳрирда ишлаб чиқилмоқда. Унда, жумладан, “автомобиль йўлларини режалаштириш” механизмини жорий этиб, йўл инфратузилмасини аҳоли ва иқтисодиётнинг ўсиб бораётган эҳтиёжларига мос равишда ривожлантириш назарда тутилмоқда. Йўлларни лойиҳалаштиришда аҳоли фикри ва атроф-муҳитга таъсирини инобатга олиш ҳамда пиёдалар учун тўсиқсиз муҳитни яратиш бўйича қатъий талаблар ўрнатилмоқда. Коммуникация тармоғини қуришда йўлнинг аввалги ҳолатини тиклаш харажатларини қоплаш шарти киритилмоқда.

Пулли йўлларнинг ҳуқуқий асослари, ажратилган ва йўл бўйи минтақаларида сервис биноларини жойлаштиришга оид талаблар белгиланмоқда. Йўлларда катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тартибга солинмоқда.

Тақдимотда мутасаддилар муқобил йўллар қуриш бўйича хусусий шериклик лойиҳалари юзасидан ҳам ҳисобот берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo