
Ўзбекистон Президенти Россия билан нефть-газ соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди
13.05.2025
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 май куни "Ўзбекистон нефть ва гази" халқаро форуми доирасида Тошкент шаҳрида бўлиб турган Россиянинг "Газпром нефть" компанияси бошқаруви раиси Александр Дюковни қабул қилди.
Россиянинг ёқилғи-энергетика соҳасидаги етакчи компанияси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Нефть маҳсулотларини етказиб бериш, қазиб олиниши қийин бўлган конларни ўзлаштириш ва соҳани рақамлаштириш борасидаги шерикликни ривожлантириш имкониятлари кўриб чиқилди.