icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент Шавкат Мирзиёев Ўрта Чирчиқ туманидаги "Ўзбегим отлари" от заводи фаолияти билан танишди

21.07.2017

Мамлакатимизда йилқичилик ва от спортини ривожлантириш, унинг моддий-техник ва озуқа базасини мустаҳкамлаш, мазкур соҳа учун мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш орқали наслдор, спорт ва хизмат отларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 15 июндаги «Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори муҳим дастуриламал бўлмоқда. 

"Ўзбегим отлари" от заводи 1992 йил ташкил этилган бўлиб, майдони 140 гектардан ортиқ. Завод қадимий от зотлари, жумладан, Ахалтака тулпорларини кўпайтириш ва парваришлашга ихтисослаштирилган. Тарихий манбаларда келтирилишича, Ахалтака зотли отлар бундан беш минг йил муқаддам пайдо бўлган. У Осиё халқларининг ёзма манбаларида само тулпорлари, арғумоқ, учқур айғирлар, дея таърифланган. Тошбитиклар, қояларда сақланиб қолган суратларнинг гувоҳлик беришича, Ахалтака арғумоқлари қадимда ҳозирги Фарғона водийси, Хоразм вилояти ҳудудларида учраган. Айни пайтда мазкур турнинг катта қисми Туркманистон ҳиссасига тўғри келади. 

Бугунги кунда “Ўзбегим отлари” заводида 300 га яқин от парваришланмоқда. Улар орасида Ахалтака зотидан ташқари, инглиз ва араб зотли отлар ҳам бор. 

“Ўзбегим отлари” заводида Президентимиз Шавкат Мирзиёевга Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан совға қилинган “Дўстхон” лақабли зотдор от йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди. 

От заводи ҳудудида зотдор отларни кўпайтириш, соҳада наслчилик ишларини яхшилашга қаратилган истиқболли лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди. 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo