icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони компаниялари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳим эканини таъкидлади

04.04.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд иқлим форуми доирасида Ўзбекистон-Саудия Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси, "ACWA Power" компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайянни қабул қилди.

Саудия Арабистони компаниялари билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистоннинг "яшил" энергетика соҳасида стратегик инвестор бўлган "ACWA Power" компанияси билан самарали шериклик жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Бугунги кунда компания билан амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар портфели 15 миллиард долларга етди.

Ўтган йил декабрда Бухоро вилоятида ҳар бир 500 мегаваттли 2 та шамол электр станцияси тармоққа уланди, шунингдек, Самарқанд вилоятида умумий қуввати 1 гигаватт бўлган иккита қуёш станцияси ва Тошкент вилоятида энергия сақлаш тизимларини қуриш лойиҳалари бошланди.

"Яшил" энергетика, инфратузилма, фармацевтика, иссиқлик ва сув таъминотини модернизация қилиш, уй-жой коммунал хўжалиги ва бошқа устувор йўналишлардаги лойиҳаларни жадал амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Шу маънода, жорий йилда Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва бизнес форумига пухта тайёргарлик кўриш зарурлиги таъкидланди.

Шунинг билан Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд саммити ва иқлим форуми тадбирларидаги иштирокини якунлади. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo