icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти БМТ Европа иқтисодий комиссияси раҳбарини қабул қилди

04.04.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 апрель куни Самарқанд иқлим форуми доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби Татьяна Молчанни қабул қилди.

Суҳбат аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг саломи ва самимий тилакларини етказди.

Давлатимиз раҳбари комиссиянинг 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишдаги муҳим ўрнини, шунингдек, транспорт, инновациялар, тўқимачилик, энергетика, экология ва гендер тенглик соҳаларида, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши масалаларида кўрсатилаётган экспертлик кўмагини алоҳида қайд этди.

Минтақавий ва мамлакат миқёсидаги лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2023 йил ноябрь ойида Боку шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммитида билдирилган ташаббусларни амалий илгари суриш жиҳатлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон томонининг таклифига биноан СПЕКАнинг 2030 йилгача ривожланиш концепцияси қабул қилингани, ЕИК билан савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича "йўл харитаси" имзолангани, Транскаспий йўлаги доирасида рақамлаштириш ва ҳужжатлар алмашинуви бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Йил бошида комиссия кўмагида Ўзбекистон Аҳолининг экология ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотдан фойдаланиши тўғрисидаги Орхус конвенциясига қўшилди.

Ҳаво конвенцияси ва Саноат аварияларининг трансчегаравий таъсири тўғрисидаги конвенцияга қўшилиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.

СПЕКА дастурининг Мақсадли жамғармасини тез фурсатда ишга тушириш муҳим экани таъкидланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo