icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Иқтидорли ёшлар учун имкониятлар кенгайтирилади

27.03.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 27 март куни иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди.

Давлатимиз томонидан ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларни рағбатлантириш бўйича кенг имкониятлар яратилаяпти. Жумладан, 14 та Президент мактаби, 185 та ихтисослашган ва 9 та ижод мактаби ташкил этилди. Улардаги ўқитиш ва баҳолаш тизими 1 минг 500 та умумтаълим мактабида ҳам жорий этилди. Иқтидорли битирувчилар учун “Янги Ўзбекистон” университети очилди.

Булар – ёшларимизнинг жаҳон даражасида билим олиши учун замин. Энди уларни тўғри йўналтириб, дунёдаги энг илғор университетларда ўқишига кўмаклашиш зарур.

Ўтган ойда ёшлар билан учрашувда Президентимиз шу борада қатор ташаббусларни илгари сурган эди. Тақдимотда бунинг амалий ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Хусусан, шу мақсадда жорий йил сентябрдан халқаро мактаб фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бунга дастлаб 8-синф битирувчилари орасидан энг иқтидорли 60 нафар ўғил-қиз саралаб олинади. Таълим дастури халқаро андоза асосида 3 қисмдан – асосий фанлар, ихтисослик фанлари, етакчилик ва ижтимоий фаолликни ўргатувчи фанлардан иборат бўлади. Ўқув йили 3 даврга бўлиниб, 11 ой давом этади.

Президентимизнинг яна бир ташаббусига мувофиқ, ёшларимизни Американинг “Печак лигаси” (The Ivy League) университетларига тайёрлаш йўлга қўйилади. Бунинг учун 6 босқичли Миллий дастур қабул қилинади. Бу йил дастлаб 3 минг нафар ўқувчи саралаб олинади. Уларга Президент ва ихтисослашган мактаблардан 208 нафар маслаҳатчи бириктирилади.

Ўқувчилар Ренессанс оромгоҳида йил давомида 3 ҳафталик интенсив ўқув курсларда ўқитилади. Яхши натижа кўрсатган 40 нафари “Печак лигаси” университетларига тажриба алмашиш учун юборилади.

Кейинги муҳим масала – чет элда ўқиган ёшларни ватанимизда ўз соҳаси бўйича муносиб иш билан таъминлаш. Бу борада “Мамлакат олтин фонди ҳамжамияти”ни тузиш таклиф этилмоқда. У орқали иқтидорли ёшлар ягона платформада бирлаштирилади. Хорижда таълим олиб қайтганлар учун имтиёзлар, грантлар, стартап дастурлари ва бошқа имкониятлар яратилади. Ҳар йили 25 майда ҳамжамият қурултойи ўтказилиб, унда таълим ислоҳотлари, иқтидорли ёшлар учун яратилган имкониятлар, чет эл олийгоҳлари тажрибаси каби мавзуларда мулоқот йўлга қўйилади.

Давлатимиз раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашни тизимли йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.

Бугунги кунда “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали 750 нафар ватандошимиз хорижда ўқияпти. Мутасаддиларга ёшларимиз учун бу имкониятларни янада ошириш, жамғарма фаолиятини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo