icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари қўшма лойиҳаларнинг боришини муҳокама қилдилар

18.03.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров 18 март куни телефон орқали мулоқот қилдилар.

Етакчилар яқинлашиб келаётган баҳор ва янгиланиш байрами – Наврўз муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, биродар халқларимизга тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тиладилар.

Ўзбекистон етакчиси Қирғизистон Президентини музокаралар муваффақиятли якунлангани ва Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасини делимитация қилиш тўғрисидаги шартнома имзолангани билан ҳам табриклади.

Олий даражадаги келишувларни, энг аввало, савдо, саноат кооперацияси, логистика, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа устувор йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Транспорт-транзит ва энергетика инфратузилмасини ривожлантириш бўйича йирик минтақавий лойиҳаларни жадаллаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари бўлажак олий даражадаги уч томонлама учрашувга, шунингдек, Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган "Марказий Осиё - ЕИ" саммити ва Иқлим форумига тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида тўхталдилар.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo