icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Аҳоли бандлиги, инвестиция ва экспорт кўрсаткичлари бўйича ахборот берилди

04.03.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 4 март куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, инвестиция ва экспорт кўрсаткичлари бўйича ҳисобот билан танишди.

Йил бошидан аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича янги тизим жорий қилинган эди. 208 та туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда банклар раҳбарлари ўртасида бу борада ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Банк филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилиб, уларга “маҳалла банкирлари” тайинланди.

Буларнинг натижасида январь ойида 239 минг, февраль ойида 480 минг аҳоли даромадли меҳнатга жалб қилинди. Йил бошидан кичик ва ўрта бизнесга жами 14 триллион сўм кредит йўналтирилди. Жумладан, тадбиркорлик дастурлари доирасида 2 триллион сўм ажратилди.

Одамларга даромад топиш имкониятлари, тайёр бизнес лойиҳалари таништирилиб, уларни амалга ошириш йўллари ўргатилмоқда. Ишли бўлганлар солиқ қўмитасида тасдиқланмоқда. Масъулларга юклатилган вазифалар ижроси таҳлил қилиб борилаётир.

Йиғилишда ушбу таҳлиллар ҳақида ахборот берилди.

Аҳоли бандлигини таъминлашда Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳамда Ўзмиллийбанк, Асакабанк, Микрокредитбанк ва Бизнесни ривожлантириш банки лойиҳаларида юқори кўрсаткичлар қайд этилган.

Лекин Сирдарё вилояти, 24 та туман ва шаҳарда натижалар юқори эмас. Шу боис вазифалар ижросида сусткашликка йўл қўйган 30 нафар раҳбарга нисбатан чоралар кўрилган.

Тўпланган тажрибадан келиб чиқиб, келгуси ойларда натижадорликни ошириш, ишсизларни касбга ва фойдали меҳнатга йўналтириш зарурлиги таъкидланди. Ҳозирги баҳор мавсумида томорқа ва ижара ерларда тўлиқ экин экиш, буни online-mahalla.uz платформаси орқали кузатиб бориш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ўтган икки ойда инвестиция ва экспорт кўрсаткичлари ҳам ижобий бўлди. Йил бошидан бери 6 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилди. Қиймати 574 миллион долларлик 1 минг 100 та ўрта ва кичик лойиҳа бажарилиб, 17 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди.

2,8 миллиард долларлик товар ва хизматлар экспорт қилинди. Айниқса, заргарлик маҳсулотлари экспорти ўтган йилга нисбатан 7 баробар, кимёда 1,7 марта, электротехника ва озиқ-овқатда 1,2 баробар, туризм хизматлари 1,6 баробар ўсган.

132 та корхонада халқаро стандартлар жорий қилинган. 521 та корхона илк бор ташқи бозорга чиқиб, биргина февраль ойида қўшимча 183 миллион доллар экспорт қилган.

Йиғилишда айрим тармоқ ва ҳудудларда инвестиция кўрсаткичлари паст бўлгани қайд этилиб, бунинг сабаблари ва ечимлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари этиб тайинланган Дилмурод Қосимов таништирилди. У тадбиркорлар ва инвесторларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси соҳасидаги назорат учун масъул бўлади. Эндиликда прокуратура идоралари бу борада қулай ҳуқуқий муҳит яратишда муҳим ўрин тутади.

Мутасаддилар биринчи чорак якуни билан 8 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестицияни ўзлаштириш режалари, қўшимча экспорт имкониятлари юзасидан ахборот берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo