icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президентимиз Ўзбекистон ва Малайзия ишбилармонлари ўртасида кенг кўламли шерикликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади

05.02.2025

Расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Куала-Лумпур шаҳрида қўшма бизнес форумида иштирок этдилар.

Тадбирда икки мамлакат етакчи компаниялари, инвестиция ва банк-молия институтларининг 200 дан зиёд раҳбарлари, жумладан, Малайзиянинг “Petronas”, “MMC Corporation”, “DRB-Hicom”, “Gemilang Coachwork”, “Proton”, “Gentari”, “Five Petroleum”, “YTL Corporation”, “Sunview Group”, “KPJ Healthcare”, “MK Tron”, “Mimos”, “Sparco Engineering”, “Tradewinds Group”, “Kapital DX”, “Gamuda”, “Westports”, “Khazanah”, “EXIM Bank of Malaysia” ва бошқа кўплаб компаниялари вакиллари қатнашди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида бугун бўлиб ўтган олий даражадаги самарали музокараларда Ўзбекистон-Малайзия шериклигини инновацион ривожлантиришнинг икки йиллик даврини бошлаш бўйича келишувга эришилгани, амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинганини таъкидлади.

Ўтган йили Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши ташкил этилгани, икки мамлакат ишбилармонлари иштирокида қатор йирик тадбирлар ўтказилгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

Мамлакатларимиз географик жиҳатдан бир-биридан олис бўлишига қарамай, транспорт ва логистика имкониятлари кенгайиб бормоқда. Пойтахтлар ўртасида деярли ҳар куни тўғридан-тўғри авиақатновлар амалга оширилмоқда.

Бўлиб ўтган музокараларда мавжуд захиралар чуқур таҳлил қилиниб, кўп қиррали шерикликнинг янги "ўсиш нуқталари" белгилаб олинди.

Товар айирбошлаш ҳажмини каррасига ошириш, имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш, ўзаро кўргазма ва ярмаркалар ўтказиш бўйича келишувларга эришилди. Қўшма лойиҳаларнинг салмоқли портфели шакллантирилди, Саноат кооперацияси дастури ишлаб чиқилди.

- Мақсадимиз - муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқиш, - деди Президент.

Малайзия Ўзбекистоннинг муҳим инновацион ва технологик ҳамкоридир. Шу маънода, давлатимиз раҳбари Ўзбекистон-Малайзия ишбилармонлик ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг қатор устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди.

Бу, энг аввало, электроника ва яримўтказгичлар саноатида узоқ муддатли ҳамкорликни кенгайтиришдир. Сунъий интеллект, рақамли технологиялар, маълумот марказлари бўйича лойиҳаларни амалга ошириш мумкинлиги қайд этилди.

Газ-кимё ва кимё саноати муҳим йўналиш ҳисобланади. Полимерлар, "яшил" водород ва аммиак ишлаб чиқариш бўйича стратегик лойиҳаларни тайёрлаш устида иш олиб борилмоқда.

Қурилиш соҳасининг жадал ривожланиши инновацион ва экологик тоза қурилиш материалларига талабни оширмоқда. Ўзбекистон Президенти Малайзия компанияларини мамлакатимиз ҳудудларида замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва кенг кўламли бунёдкорлик ишларида фаол иштирок этишга чақирди.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари қайд этилди. Замонавий клиникалар қуриш, Малайзиянинг илғор тажрибаси асосида инновацион фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш шулар жумласидан.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда катта имкониятлар борлиги кўрсатиб ўтилди. Шу нуқтаи назардан, "ақлли" қишлоқ хўжалиги технологияларини жорий этиш, органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва "ҳалол" стандартларини қўллаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдорлик билдирилди.

Давлатимиз раҳбари Малайзиянинг етакчи компания ва банкларини Ўзбекистоннинг телекоммуникация, энергетика, банк-молия ва бошқа соҳалардаги давлат активларини хусусийлаштиришда фаол иштирок этишга таклиф этди.

Бундан ташқари, геология, таълим, транспорт, зиёрат туризми каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш учун катта салоҳият мавжудлиги таъкидланди.

Ўзбекистон етакчиси малайзиялик ишбилармонларнинг қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қизиқиши катта эканини, улар технологиялар ва билимлар билан ўртоқлашишга тайёрлигини мамнуният билан қайд этди.

Шу муносабат билан Тошкент вилоятида Малайзия компанияси бошқарувида махсус иқтисодий зона ташкил этилиши маълум қилинди.

Сўзининг якунида давлатимиз раҳбари навбатдаги қўшма бизнес форумини шу йил кузда Ўзбекистонда ўтказишни таклиф этди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo