icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ижтимоий ёрдам ва хизматлар бўйича таклифлар тақдимот қилинди

28.01.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 28 январь куни ижтимоий ёрдамларнинг манзиллилигини ошириш, ногиронлиги бўлганларни парваришлашнинг янги тизимига оид тақдимот билан танишди.

Бу ҳақда 13 декабрда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида топшириқ берилган эди. Шунга мувофиқ, жаҳон тажрибаси ва ҳаёт талабини инобатга олган ҳолда, қатор таклифлар ишлаб чиқилди.

Жумладан, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” орқали ижтимоий ёрдамлар “Камбағал оилалар реестри”га кирган оилаларга кўрсатилиши белгиланмоқда. Бунда маблағларни туман ва шаҳарлардаги аҳоли, ногирон шахслар ва камбағал оилалар сонига мутаносиб равишда тақсимлаш тартиби жорий этилмоқда.

Оиланинг камбағал деб эътироф этилиши унинг аъзоларидан қўшимча ариза ва ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда ижтимоий ёрдамлар кўрсатилишига асос бўлади.

Шу билан бирга, самарасиз ва талаб юқори бўлмаган ижтимоий ёрдамлар мақбуллаштирилиб, 28 турдаги ижтимоий ёрдамнинг ягона рўйхати тасдиқланади. Ижтимоий дафтарлар ҳисобидан ажратиладиган даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатларини Давлат тиббий суғурта жамғармаси орқали молиялаштириш тартиби жорий этилади.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида юридик шахс бўлмаган “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармалари ташкил этилади. Унинг маблағлари ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий, ташкилий-амалий ва инфратузилмавий муаммоларини бартараф этиш, соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва спортни ривожлантириш, экология ва атроф-муҳитни асраш тадбирларига сарфланади.

Давлатимиз раҳбари ногиронлиги бўлган болаларга алоҳида меҳр-эътибор кўрсатиш хайрли эканини айтган эди.

Шу боис 3-18 ёшдаги ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизматини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда. Унга болалар ота-оналар билан тузилган ижтимоий шартнома ҳамда Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаси асосида қабул қилинади.

Жорий йил якунига қадар бу хизматлар билан 2 мингга яқин оғир ногиронлиги бўлган болаларни қамраб олиш режалаштирилмоқда. Бу уларнинг оналари учун ишлаш ва таълим олиш каби имкониятлар яратиб, оила фаровонлигига хизмат қилади.

“Болалар саломатлиги” ахборот тизими ишга туширилиб, ҳар бир фарзандга қўйилган ташхис таҳлил қилиб борилади. Уларга тиббий, реабилитaция, таълим, ижтимоий хизматлар комплекс равишда кўрсатилади.

Бундай муассасаларга ҳар бир бола учун субсидия ва харидлар учун имтиёзли кредитлар ажратилади. Ота-оналарнинг кундузги парвариш хизматидан фойдалангани учун ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловларидан солиқ олинмайди.

Тақдимотда оилаларни камбағалликдан чиқаришга кўмаклашиш тадбирлари ҳақида ҳам ахборот берилди.

Бу жараён “етти имконият ва масъулият” тамойили асосида ташкил қилинган. Оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, даромади ва мулкни баҳолайдиган “Камбағал оилалар реестри” ахборот тизими ишга туширилган.

Шу асосида, 48 минг фуқаро ишга жойлаштирилди, 10 мингдан зиёди касбга ўқитилди, 14 минг нафарига кредит ва субсидиялар ажратилди. 140 минг оилага шифокорлар бириктирилди, 38 минг фуқарога ижтимоий хизматлар кўрсатилди. 32 минг бола боғчага жойлаштирилиб, қарийб 7 минг ёшлар кириш имтиҳонига тайёрлаш учун университетларга бириктирилди.

Давлатимиз раҳбари таклифларни маъқуллаб, камбағаллик реестрини оилаларнинг меҳнатга лаёқатига қараб табақалаштириш, меҳнатга лаёқатли бўлмаганларни давлат ижтимоий ҳимоясига олиш, уларни ижтимоийлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo