icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Туркманистон билан кўп қиррали шериклик кун тартибини кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

27.01.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 январь куни навбатдаги Ўзбекистон-Туркманистон сиёсий маслаҳатлашувлари доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди.

Суҳбат аввалида вазир Рашид Мередов давлатимиз раҳбарига Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Туркман халқининг миллий етакчиси, мамлакат Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Товар айирбошлаш ҳажми жадал ўсиб бораётгани, 2024 йилда 1,1 миллиард доллардан ошгани мамнуният билан қайд этилди. "Шовот-Тошовуз" чегараолди савдо зонаси биргаликда барпо этилмоқда. Саноат кооперацияси, энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги ва сувдан фойдаланиш соҳаларида яқин ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик изчил давом эттирилмоқда. Ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувлар кенгайиб бормоқда.

Тошкент шаҳрида Гурбангули Бердимуҳамедовнинг "Hakyda göwheri" ("Тафаккур гавҳари") номли янги китобининг ўзбек тилидаги нашри тақдимоти ўтказилгани учун Туркманистон раҳбарияти номидан Ўзбекистон етакчисига чуқур миннатдорлик изҳор этилди.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали шерикликнинг янги кенг қамровли кун тартибини шакллантириш, бўлажак олий даражадаги ташрифлар, минтақа давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ва "Марказий Осиё плюс" форматидаги саммитларга тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, халқаро сиёсат масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo