icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташриф якунланди

15.01.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди.

Ўзбекистон етакчиси Амирликлар пойтахти Абу-Даби шаҳрида БАА Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан самарали музокаралар ҳамда ушбу мамлакатнинг етакчи давлат ташкилотлари, компания ва банклари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.

Музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатлар тўплами, шу жумладан Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисида декларация қабул қилинди.

Давлатимиз раҳбари "Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги" халқаро саммити очилиши ҳамда барқарор ривожланиш соҳасидаги Шайх Зоид номидаги мукофотни топшириш маросимида иштирок этди, саммитнинг ялпи мажлисида қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Бугун Дубай шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан музокаралар бўлиб ўтди.

Ташриф якунида Дубай халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Дубай фуқаро авиацияси бошқармаси президенти, "Emirates" компаниялар гуруҳи раиси ва бош директори Шайх Аҳмад бин Саид Ол Мактум ва БАА ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдулла ал-Гаргавий кузатиб қўйди.

Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo