icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Электротехника саноатидаги режалар тақдимот қилинди

11.01.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 11 январь куни электротехника соҳасидаги натижалар ва галдаги вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

Бу соҳанинг саноатдаги улуши 3,5 фоиз, товарлар экспортида 10 фоизни ташкил этади. Ўтган йили 31 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган, 1 миллиард 300 миллион доллар экспорт қилинган. 516 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилиб, 85 та янги корхона ишга тушган. Бу соҳада 27 мингдан зиёд юртдошимиз ишламоқда.

Ўтган йили 5 сентябрда бўлган видеоселектор йиғилишида соҳада натижадорликни ошириш имкониятлари кўрсатиб берилган эди. Шунга асосланиб, жорий йилда қатор вазифалар белгилаб олинган.

Тақдимотда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси бу йил ҳудудларда 4 миллиард долларлик 290 та янги лойиҳани бошлаб, 600 миллион доллар инвестиция ўзлаштириш, мисни қайта ишлаш даражасини 75 фоизга етказиш режаларини айтди.

Бунда маҳаллийлаштириш дастурларидан фойдаланиш муҳим. Масалан, бу йил мамлакатимизда 75 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Шунинг 28 миллиард долларини маҳаллий маҳсулотлар ҳисобидан қоплаш мумкин.

Электротехника кластерини кенгайтириш учун Оҳангаронда қўшимча 200 гектар, Фарғонада 10 гектар, Урганчда 4 гектар ер ажратилди. 181 миллиард сўм эвазига инфратузилма қурилди.

Энди тадбиркорларга технопарклар ҳудудида тайёр бино қуриб, электротехника ва турдош соҳа корхоналарига сотишга рухсат бериш мўлжалланмоқда. Юқори технологияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйган тадбиркорларни уч йил муддатга фойда ва мол-мулк солиғидан озод қилиш таклиф этилмоқда.

Бу, жумладан, Оҳангарон мис кластерида 68 миллион долларлик, Қашқадарё, Фарғона ва Урганчда 30 миллион долларлик янги лойиҳаларга имконият очади.

Маҳсулотлар сотилиши учун вазирлик ва саноат тармоқлари кесимида 15 триллион сўмлик кафолатли бозор ҳам ташкил қилинмоқда. Ижтимоий объектлар учун қайта тикланувчи энергия қурилмаларини маҳаллий корхоналардан харид қилиш тартиби ишлаб чиқилмоқда.

Давлатимиз раҳбари бу соҳа яшил иқтисодиёт учун, барқарор ривожланиш учун жуда муҳим эканини таъкидлади. Шу боис жойлардаги барча имкониятларни ишга солиш, тадбиркорларга инфратузилма, молия ва хомашё жиҳатидан қўшимча шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

Мутасаддилар буларнинг эвазига экспортни йилига 3 миллиард долларга, ишлаб чиқариш ҳажмини 50 триллион сўмга етказиш имконияти борлигини қайд этди.

Инновацияларни ўрганиб, бозорбоп маҳсулотлар яратиш, малакали муҳандис, технолог ва ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo