Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O'zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • Telegram
  • Facebook
  • Instagram
  • Twitter
  • Youtube

Сайт бўйича қидирув

Ўзбекистон Республикаси Президенти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O'zb
  • Рус
  • Eng
  • Кўриниш

    A
    A
    A

    Шрифт ўлчами

    0% га катталаштириш
Абдухолик Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллигини ва Бахоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида

12.07.2017

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши, № Ф-4988, 11 июль 2017 йил

Бутун умрини инсоннинг маънавий-руҳий камолоти йўлига бағишлаган буюк ватандошларимиз Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллиги ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллиги муносабати билан улуғ алломаларнинг ҳаёти ва фаолиятини, улар қолдирган бой илмий-диний мероснинг гуманистик моҳиятини чуқур ўрганиш, шу асосда халқимизни, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича кўмита, Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Бухоро вилояти ҳокимлигининг 2018 йил сентябрь-октябрь ойларида Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллигини ва Баҳоуддин Накшбанд таваллудининг 700 йиллигини кенг миқёсда нишонлаш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллигини ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага мувофик тасдиклансин.

3. Ташкилий қўмита бир ой муддатда Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллигини ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

Ушбу режада:

Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллигини ва Баҳоуддин Накшбанд таваллудининг 700 йиллигини нишонлашга бағишланган маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш;

Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Накшбанд ҳаёти ва ижодига оид нашрлар ҳамда уларнинг меросидан намуналарни, жумладан, хорижий тилларда чоп этиш;

Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд ҳаёти, фаолияти, илмий меросига оид хорижий мамлакатлардаги қўлёзма манбалар, илмий тадқиқотлар ва адабиётлар ҳақидаги маълумотларни жамлаш ва нашр этиш;

Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллиги муносабати билан халқаро илмий-амалий анжуманни ўтказиш;

Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд таълимотининг асоси бўлган меҳнатсеварлик, ватанпарварлик, илм-маърифатга интилиш, меҳр-оқибатли бўлиш ғояларини ёш авлод ўртасида кенг тарғиб қилиш;

Абдухолик Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилсин.

4. Бухоро вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат кўмитаси Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд қадамжоларига маҳаллий ҳамда хорижий зиёратчилар ва сайёҳларнинг кенг кўламли ташрифларини ташкил этиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўрсин.

5. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига юбилей тадбирларини кенг ёритиш тавсия этилсин.

6. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Н. Арипов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

          Президенти                                     Ш.Мирзиёев

 

Тошкент шаҳри

 

Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2023 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Инфографика
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея
Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган: