icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Енгил саноатдаги натижалар ва таклифлар кўриб чиқилди

12.12.2024

Президент Шавкат Мирзиёев 12 декабрь куни тўқимачилик ва чарм саноатидаги ислоҳотлар натижадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди.

Бу тармоқлар аҳоли бандлиги ва экспортда катта ўринга эга. Хусусан, бундай корхоналарда 430 минг фуқаро иш билан таъминланган. Енгил саноатнинг жами ишлаб чиқаришдаги улуши 14 фоизни, экспортда 16 фоизни ташкил қилади.

Лекин бугунги мураккаб шароитда ташқи бозордаги вазият тез ўзгараяпти. Бунинг таъсирида экспорт нархлари ип калавада 9 фоизга, газламада 15 фоизга, тайёр маҳсулотда 13 фоизга тушган. Асосий экспорт бозорларимизда тайёр маҳсулот олиш камайган.

Йиғилишда бу вазиятга мослашиб ишлаш, ички имкониятларни тўлиқ сафарбар этиш чоралари муҳокама қилинди.

Январь-ноябрь ойларида тўқимачилик экспорти 2,6 миллиард долларни ташкил қилди. Соҳадаги имкониятлар ҳисобига буни ошириш мумкинлиги таъкидланди.

Жаҳон бозорида тола нархи пасайиб бораётган шароитда тола ва ип калавани чуқур қайта ишлашни кўпайтириш зарурлиги қайд этилди. Бунинг учун мато ишлаб чиқариш ва бўяш корхоналарини қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди. Бу орқали ип калавани қайта ишлаш даражасини 70 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.

Шу билан бирга, бу йил қўй ва эчки териси экспортидан 10 фоизлик йиғим бекор қилингани натижасида 3 миллион долларлик экспорт шартномалари тузилган. Буни келаси йил ҳам давом эттириб, экспортни ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Чарм саноати корхоналарини хомашё билан узлуксиз таъминлаш чоралари ва келгусидаги режалар бўйича масъулларнинг ҳисоботи эшитилди.

Чарм саноатида бичувчи, тикувчи, косиб каби ўрта бўғин кадрлари етишмаётгани, бу йўналишда йилига бор-йўғи 167 нафар мутахассис тайёрланаётгани кўрсатиб ўтилди. Шу боис, пойабзал ишлаб чиқариш ривожланган Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги етакчи корхоналарни техникумларга боғлаб, “дуал таълим”ни йўлга қўйиш зарурлиги айтилди.

Йиғилишда келгуси йилга мўлжалланган режалар ҳақида ҳам ахборот берилди.

Қайд этилганидек, енгил саноат тармоғига 2 миллиард доллардан ортиқ хорижий инвестиция жалб қилиб, 82 та йирик лойиҳани амалга ошириш ҳамда 25 мингта иш ўрни яратиш кўзда тутилган. Тўқимачилик маҳсулотлари экспортини 4 миллиард долларга, чарм маҳсулотлари экспортини 250 миллион долларга олиб чиқиш мақсад қилинган.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo