icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти “Lasselsberger” компанияси билан ҳамкорликдаги лойиҳалар ижросини муҳокама қилди

25.09.2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши доирасида "Lasselsberger Group" компанияси асосчиси ва бош директори Йозеф Ласселсбергерни қабул қилди.

1957 йилда ташкил этилган "Lasselsberger Group" Европадаги қурилиш материаллари, керамика ва минерал маҳсулотларнинг етакчи ишлаб чиқарувчиси бўлиб, йиллик айланмаси 20 миллиард долларни ташкил этади.

Учрашувда қурилиш материаллари саноатида юқори технологик лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Айни пайтда Самарқанд вилоятида қуруқ аралашмалар ва микрокальцит ишлаб чиқариш, Қашқадарё вилоятида мармарни қайта ишлаш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Юқори софликдаги алюминий ва мета-каолин, керамогранит, лок-бўёқ маҳсулотлари ва фиброцемент ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳаларни жадаллаштиришга келишиб олинди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo