Ўзбекистон Президенти "Franklin Templeton" компанияси билан ҳамкорлик кенгайиб бораётганини таъкидлади
25.09.2024
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида иштирок этаётган "Franklin Templeton" компанияси бош инвестиция директори Манраж Секхонни қабул қилди.
"Franklin Templeton" активларни бошқариш бўйича дунёдаги энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади, 30 та мамлакатда 100 дан ортиқ офиси мавжуд.
Учрашувда Ўзбекистон Миллий инвестиция фондини ривожлантириш, стратегик давлат корхоналарини трансформация қилиш ва уларнинг акцияларини фонд бозорларига жойлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Давлат корхоналари самарадорлигини ошириш, капитал бозорини ривожлантириш ва "халқчил IPO" ўтказиш бўйича дастурларда қатнашишдан манфаатдорлик билдирилди.