icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида

06.07.2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 июль куни Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. 

Давлатимиз раҳбари суҳбат аввалида Қозоғистон Президентини туғилган куни билан самимий муборакбод этди. 

Ўзбекистонда Президент Нурсултон Назарбоевни жаҳон миқёсидаги буюк давлат арбоби ва улкан сиёсатчи, мамлакатимизнинг яқин дўсти ва ишончли ҳамкори сифатида яхши билиши таъкидланди. 

Бугун давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида амалга оширилган ва амалга оширилаётган кенг кўламли дастур ва лойиҳалар, рақобатбардош иқтисодиёт, саноат ва қишлоқ хўжалиги тармоқларининг диверсификация ва модернизация қилиш асосида барқарор ривожланаётгани, инфратузилманинг такомиллаштирилаётгани Қозоғистон раҳбарияти томонидан узоқни кўзлаб юритилаётган сиёсатнинг самарадорлигидан далолат беради. 

Қозоғистоннинг халқаро нуфузи муттасил ортиб бормоқда. Июнь ойида ушбу мамлакатда натижаларига кўра тарихий аҳамиятга эга Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтди. 6 июль санаси Пойтахт куни сифатида нишонланадиган, ривожланиб бораётган замонавий Остонада "ЭКСПО – 2017" халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси юксак даражада ўтмоқда. 

Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари жорий йилда олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга оширишнинг муҳим жиҳатларини муҳокама этдилар. 

Барча соҳаларда ўзаро ҳамкорлик фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми кўпайди, Тошкент, Остона ва Олмаота шаҳарлари ўртасида поезд қатнови йўлга қўйилди, пойтахтларимиз ўртасида авиақатнов кўпайди, автобус қатновини қайта тиклаш масаласи кўриб чиқилмоқда. Мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасида ўзаро шериклик муносабатлари йўлга қўйилиб, изчил ривожланмоқда. 

Томонлар ўзларини қизиқтирган долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар. 

Мулоқот сўнгида Ўзбекистон Президенти Қозоғистон раҳбарини яна бир бор самимий табриклаб, мустаҳкам саломатлик, бахт-саодат ва янги муваффақиятлар, қардош Қозоғистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилади. 

Суҳбат анъанавий самимийлик ва дўстона руҳда ўтди. 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo