icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Хитой билан ҳудудлараро ҳамкорлик салоҳиятини самарали амалга ошириш тарафдори эканини билдирди

05.09.2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь куни Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Тяньцзинь шаҳри партия қўмитаси котиби Чэнь Миньэр бошчилигидаги Хитой Халқ Республикаси делегациясини қабул қилди.

Учрашув бошида Чэнь Миньэр давлатимиз раҳбарига Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Олий даражадаги келишувларга мувофиқ Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва амалий шерикликни, айниқса, фаол ҳудудлараро мулоқот доирасида янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Кейинги йилларда Ўзбекистон-Хитой дўстлик ва ҳар қандай шароитда ҳам стратегик шериклик муносабатларида юксак даражага эришилгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Тяньцзинь шаҳрининг етакчи компаниялари билан савдо, саноат, "яшил" энергетика, қурилиш ва инфратузилмани модернизация қилиш, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, фармацевтика ва бошқа соҳаларда кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Инновациялар, таълим ва маданият соҳаларида алмашинув дастурларини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон ҳудудлари ва Тяньцзинь шаҳри ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олинди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo