icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Беларусь билан парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

27.08.2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 август куни мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Беларусь Республикаси Миллий Мажлиси Республика Кенгаши Раиси Наталья Кочанова бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада чуқурлаштириш, жумладан, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув аввалида Наталья Кочанова давлатимиз раҳбарига Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон Президенти жорий йил февраль ойида олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ икки томонлама ҳамкорлик жадал ривожланаётгани, мулоқот ва алмашинувлар фаоллашаётганини мамнуният билан қайд этди.

Товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, саноат кооперацияси лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда, ҳудудлараро ишбилармонлик алоқалари кучаймоқда, маданий-гуманитар дастур доирасидаги тадбирлар мунтазам ўтказилмоқда.

Шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтказилаётган парламентлар доирасидаги қўшма тадбирлар, жумладан, Ўзбекистон Олий Мажлисидаги учрашувлар ва иккинчи аёллар бизнес форумининг самарали натижалари юксак баҳоланди.

Икки мамлакат ўртасида савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа устувор йўналишлардаги ҳамкорликнинг аниқ лойиҳаларини илгари суришга қаратилган фаол парламентлараро мулоқотни давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo