icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент қўшма корхонанинг янги лойиҳаси билан танишди

19.08.2024

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифини саноат салоҳияти билан танишишдан бошлади.

“Nukus Eleсtroapparat” қўшма корхонаси 2017 йилда ишга тушган, унда электр энергияси тармоғи учун кучланиш қурилмалари ишлаб чиқарилади. Жорий йил июнда бу ерда 10 миллион доллардан зиёд маблағ эвазига қуёш панелларини ясаш лойиҳаси ишга туширилди. Ускуналар Корея Республикасидан келтириб ўрнатилди. Ишлаб чиқариш жараёни 100 фоиз автоматлаштирилган. Лойиҳанинг йиллик қуввати 273 минг дона.

Бу мамлакатимизда муқобил энергетикадан фойдаланиш борасидаги ишларда қўл келади. Ҳозиргача турли иншоот ва хонадонларда 600 мегаватт қувватли қуёш панеллари ўрнатилган. Бу ҳали давом этади.

Қўшма корхона ички бозорда талаб юқори маҳсулотни маҳаллийлаштириш билан бирга 4 миллион долларлик экспорт имкониятига ҳам эга бўлди. 70 киши иш билан таъминланди.

Давлатларимиз раҳбари иш жараёнини кўздан кечирди, ходимлар билан суҳбатлашди. Мутасаддиларга бундай корхоналарни кўпайтириш, уларда бозор талаби юқори маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шу ерда тармоқ корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намойиш этилди.

Заводнинг ўзида ҳам 125 киловатт қувватли қуёш панеллари ўрнатилган. Ундан олинган электр ички эҳтиёжлар учун ишлатилади, ортиқчаси ҳудудий электр тармоғига сотилади.

Сўнгги йилларда юртимизда 2 миллиард доллар инвестиция ҳисобига қуввати 2,6 гигаватт 10 та қуёш ва шамол станциялари ишга туширилди. Шунингдек, умумий қиймати 19 миллиард доллар бўлган 18,6 гигаваттли 32 та “яшил” лойиҳа бўйича иш олиб борилмоқда. Умуман, 2030 йилгача энергетика балансида қайта тикланувчи қувватлар улушини 40 фоизга етказиш мақсад қилинган.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo