icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Қозоғистонга давлат ташрифи якунланди

09.08.2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикасига давлат ташрифи ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммити доирасидаги тадбирлар якунланди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Остона шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари тор доирада учрашув ва Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлисини ўтказдилар. Икки томонлама ҳужжатлар тўплами қабул қилинди. Қўшма лойиҳаларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлатимиз раҳбарига Ўзбекистон-Қозоғистон дўстлигини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун ўз мамлакатининг олий давлат мукофоти - "Олтин Қирон" орденини тантанали равишда топширди.

Етакчилар Қозоғистон пойтахтида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳайкали очилишида иштирок этдилар.

Бугун Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг олтинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этди ва минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди.

Шавкат Мирзиёевга минтақада дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро англашувни ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари учун Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Фахрий нишонини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Саммит доирасида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашув бўлиб ўтди, унда икки томонлама дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Ташриф тадбирлари якунлангач, Остона халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов кузатиб қўйди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo