icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Фахрий нишони билан тақдирланди

09.08.2024

Навбатдаги Маслаҳат учрашуви доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга минтақа давлатлари ўртасидаги дўстлик, қўшничилик ва ўзаро англашувни ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари учун Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Фахрий нишонини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари Марказий Осиё етакчиларига миннатдорлик билдириб, ушбу юксак мукофот мамлакатларимизнинг минтақавий ҳамкорлик ва стратегик шерикликни мустаҳкамлашдаги умумий ютуқларининг эътирофи эканини таъкидлади.

- Сиёсий ирода ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли бугун Марказий Осиё қўшничилик, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва барқарор тараққиёт маконига айланмоқда, - деди Шавкат Мирзиёев ўз нутқида.

Мувофиқлаштирилган фаолият натижасида товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми бир неча баробар кўпайди, кенг кўламли ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилмоқда, чегараолди савдо ҳудудлари, қўшилган қиймат занжирлари, замонавий транспорт ва энергетика инфратузилмаси барпо этилмоқда.

Бирдамлик ва минтақавий ўзига хослик туйғуси тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Энг муҳими, ушбу ижобий ўзгаришларни минтақа мамлакатлари фуқаролари ўз кундалик ҳаётида ҳис қилмоқда.

Халқаро субъектликнинг мустаҳкамланиши ва минтақанинг юқори жозибадорлиги туфайли Марказий Осиё иқтисодий фаоллик марказига, Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жанубни боғловчи транспорт-коммуникация кўпригига айланаётгани қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари муҳим ташаббус ва қарорларнинг тизимли равишда амалга оширилиши натижасида минтақа мамлакатларининг яқинлашув жараёни барқарор, изчил ва ортга қайтмас тус олганини алоҳида таъкидлади.

Якунда Шавкат Мирзиёев етакчиларга юксак мукофот учун яна бир бор миннатдорлик билдириб, Марказий Осиёни тинч ва фаровон ҳудудга айлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор мақсади бўлиб қолишини таъкидлади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo