24.07.2024
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Қозоғистон Президенти давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий қутлаб, қардош мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар бугунги стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига кўтарилишида Ўзбекистон етакчисининг улкан шахсий ҳиссаси борлигини таъкидлади.
Амалий ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Бўлажак олий даражадаги икки томонлама тадбирларга тайёргарлик кўриш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, жорий йил август ойида Остона шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган минтақа давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ва "Марказий Осиё + Япония" саммитини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.