icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Эрон етакчилари кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасидаги интилишлари қатъий эканини тасдиқладилар

17.07.2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 июль куни Эрон Ислом Республикасининг янги сайланган Президенти Масъуд Пезешкиён билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Масъуд Пезешкиённи бўлиб ўтган Президент сайловидаги ғалабаси билан самимий қутлаб, масъулиятли давлат лавозимида катта муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистон-Эрон муносабатларини янада ривожлантириш, савдо, инвестиция ва транспорт соҳаларидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Кейинги йилларда товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми, қўшма лойиҳа ва корхоналар, авиақатновлар сони ортиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Аввал эришилган олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Энергетика, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo