icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Маҳалланинг янги қиёфаси кўздан кечирилди

07.06.2024

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги Дилбоғ маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуш шароити билан яқиндан танишди.

Маҳаллада 5 минг 200 нафардан ортиқ аҳоли яшайди. 26 та кўп қаватли уй, мактаб ва боғчалар, савдо шохобчалари  атрофи обод қилинган.

Юртимизда ҳар бир маҳалла ихтисослашувидан келиб чиқиб ривожлантирилмоқда. Дилбоғликлар асосан тадбиркорлик ва ҳунармандлик билан шуғулланади. 15 та савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаси, битта ишлаб чиқариш корхонаси, таълим муассасаларида аҳоли доимий иш билан банд.

Ўтган йили аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун 13 та лойиҳага кредит ажратилган. 300 га яқин фуқаро янги ишга жойлаштирилган. Ёшларни касбга ўргатиш учун мономарказ ташкил этилган.

Давлатимиз раҳбари маҳалладаги қурилиш ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.

Ўзбекистон Футбол ассоциацияси ҳузуридаги Тошкент шаҳар футбол академияси шу маҳаллада жойлашган. Замонавий мажмуада ёпиқ ва очиқ спорт майдонлари, назарий машғулот хоналари, ётоқхона, ошхона ва кутубхона мавжуд. Ҳозир бу ерда 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган 154 нафар бола сабоқ олмоқда. Машғулотларга чет эллик мутахассислар ҳам жалб қилинган. Стадионлар ёритиш ва тасвирга олиш қурилмалари билан жиҳозланган.

Президент академия тарбияланувчилари ва спорт соҳаси масъуллари билан суҳбатлашди.

– Футбол бўйича қарорларимиз, иқтидорли болаларга эътибор берганимиз туфайли ўзбек футболи ҳам жаҳонга чиқа бошлади. Европа жамоаларида легионерларимиз кўпайяпти. Ёшларимиз Олимпиадага йўлланма олди. Бу давомий бўлиши учун энди маҳаллаларда футболни ривожлантириш керак. Қўшимча стадионлар қуриб, унинг оммавийлигини қўллаб-қувватлаш зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.

Шу маҳалладаги сув спорти саройининг таъмири ҳам кўздан кечирилди. Уни давлат-хусусий шериклик асосида барқарор ишлатиш бўйича кўрсатма берилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo