icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Тожикистон Президенти билан телефон орқали мулоқот тўғрисида

05.10.2016

2016 йил 5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида ўзбек ва тожик халқларини вақт ва тарих синовидан ўтган кўп асрлик дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари боғлаб туриши, бу яқин қўшничилик, ўзаро ҳурмат ҳамда бир-бирининг манфаатларини эътиборга олган ҳолда бундан кейин ҳам самарали ҳамкорлик учун қулай ва мустаҳкам асос яратиши таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, замонавий Ўзбекистон – Тожикистон муносабатларига асос солган Ислом Каримов вафоти муносабати билан Самарқанд шаҳрида ўтказилган дафн маросимида шахсан қатнашгани ва Ўзбекистон халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этгани учун Тожикистон Президентига миннатдорлик билдирди.

Суҳбат давомида Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон бундан кейин ҳам очиқ ва кенг кўламли мулоқотни давом эттиришларини, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг турли даражадаги сўнгги мулоқотлари чоғида қўллаб-қувватланган таклиф ва келишувлар икки мамлакат халқларининг фаровонлиги, минтақада тинчлик ва барқарорликни, ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасидаги вазифаларни биргаликда босқичма-босқич амалга ошириш имконини беришига ишонч билдирдилар.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo