icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Йўл қурилиши бўйича режалар тақдимот қилинди

02.04.2024

Президент Шавкат Мирзиёев автомобиль йўллари қурилишига оид режалар тақдимоти билан танишди.

Мамлакатимизда халқаро ва маҳаллий йўллар тармоғини ривожлантириш, транспортлар ҳаракатига қулайлик яратиш мақсадида кўплаб лойиҳалар ишлаб чиқилган. Жумладан, Осиё тараққиёт банки иштирокида “Цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш” лойиҳаси кўзда тутилган. Лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги 86 та туманда, 770 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган 272 та маҳалладаги 841 километр йўллар цемент-бетон қоплама билан янгидан қурилади. Бунга Осиё тараққиёт банкининг 240 миллион долларлик қарз маблағи йўналтирилади.

Қурилиш ҳамда техник назорат ишлари тўлиқ маҳаллий пудратчилар – хусусий тадбиркорлар ва маҳаллий муҳандислар  томонидан амалга оширилади. Йўллар фойдаланишга қабул қилинганидан сўнг, бош пудратчи томонидан 5 йил давомида кафолатли соз ҳолатда сақланади ва эксплуатация қилинади.

Яна бир лойиҳа халқаро аҳамиятдаги М39 “Олмаота – Бишкек – Тошкент – Шаҳрисабз – Термиз” магистрал автомобиль йўлининг 1255-1315 километрларини реконструкция қилишга қаратилган. Йўлнинг бу қисми Деҳқонобод тумани маркази Қорашина шаҳарчасидан ўтган бўлиб, ҳозирги кунда тор ва таъмирталаб.

Лойиҳа доирасида 60 километр узунликдаги йўл цемент-бетон қопламадан 4 тасмали қилиб қурилади. Деҳқонобод тумани марказини айланиб ўтувчи 17 километрлик янги йўл, 14 та кўприк ва йўл ўтказгичлар барпо этилади. Бу Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармасидан жалб этиладиган қарийб 154 миллион доллар ҳисобидан молиялаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги қарорида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини қайтадан тузиш вазифаси белгиланган. Шунингдек, тажриба-синов тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятда 20 километрдан автомобиль йўлини эксплуатация қилишга аутсорсинг асосида хусусий сектор жалб қилинадиган йўллар рўйхати тасдиқланган.

Тақдимотда шу борада амалга оширилаётган ишлар ва жорий йилга мўлжалланган чора-тадбирлар ҳақида ахборот берилди.

Давлатимиз раҳбари йўлларни сифатли қуриш, таъмирланадиган кўчалар бўйида дарахтларни ўстириш орқали ҳудуд экологиясини яхшилаш, қишлоқларда қулай йўл-транспорт инфратузилмасини яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo