![](/img/menu.png)
Ўзбекистон Президенти “Tadweer” компанияси раҳбарини қабул қилди
02.12.2023
![](/uploads/8b35e4ba-56ea-6cfc-bdcf-5305a8453d22_lists_6912.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрига амалий ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида 2 декабрь куни “Tadweer” компанияси бош ижрочи ва бошқарувчи директори Али ал-Даҳерийни қабул қилди.
Амирликлар компаниясининг Ўзбекистонда электр энергиясини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш, бунда илғор технологик ечимларни жорий қилиш режалари кўриб чиқилди.