Ўзбекистон Президенти “Amea Power” компанияси билан ҳамкорлик режаларини муҳокама қилди
02.12.2023
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифнинг ишбилармонлик дастуридаги навбатдаги учрашувини “Amea Power” компанияси раиси Ҳусайн Ал-Новайс билан ўтказди.
Мамлакатимизда, энг аввало, “яшил” энергетика ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Компаниянинг Ўзбекистонда фаолият юритиш борасидаги режалари қўллаб-қувватланди.