“Boehringer Ingelheim” компанияси раиси билан учрашув бўлиб ўтди
02.11.2023
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция бизнес форуми доирасида “Boehringer Ingelheim” компанияси раиси Кристиан Вижсен билан учрашув ўтказди.
Компания био- ва онкологик препаратларни шартнома асосида ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш бўйича хизматлар кўрсатувчи компанияларнинг етакчи йигирматалигига киради.
Учрашув чоғида биргаликда онкологик дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш истиқболлари кўриб чиқилди.