“EDF” компанияси раиси билан учрашув бўлиб ўтди
02.11.2023
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтаётган Ўзбекистон-Франция бизнес форуми доирасида “EDF” компанияси раиси ва бош директори Люк Ремон билан учрашув ўтказди.
«EDF» дунёдаги атом электр станцияларини бошқариш бўйича энг йирик компания бўлиб, активлари қиймати 427 миллиард долларни ташкил этади. Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тарқатиш билан шуғулланади.
Суҳбатда Президентимиз компаниянинг Сирдарё ва Сурхондарёдаги буғ-газ электр станцияларини қуришда иштирок этаётганини қўллаб-қувватлади, лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади.