icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президентининг Нью-Йоркга тарихий ташрифи якунланди

20.09.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга амалий ташрифининг тадбирларга ғоят бой дастури якунига етди.

Давлатимиз раҳбари Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 78-сессиясининг умумсиёсий мунозараларида нутқ сўзлаб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга алоҳида тўхталди ҳамда глобал ва минтақавий кун тартибининг энг долзарб масалалари ечимига қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди.

Марказий Осиё мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари етакчиларининг “С5+1” форматидаги биринчи саммити бўлиб ўтди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қўшма Штатлар Президенти Жозеф Байден икки томонлама учрашувда давлатлараро ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель, Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль, Покистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Анвар Какар, шунингдек, нуфузли халқаро тузилмалар раҳбарлари – БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиева, Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала, Жаҳон банки гуруҳи президенти Аджай Банга, ФИФА президенти Жанни Инфантино билан музокаралар ўтказди.

Ташрифнинг ишбилармонлик дастури ҳам воқеаларга бой бўлди. Ўзбекистон етакчиси АҚШ бизнеси вакилларининг Ўзбекистон-Америка савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм бошчилигидаги делегацияси ҳамда йирик трансмиллий компания ва корпорациялар - “Air Products”, “Citigroup”, “СNH”, “Boston Consulting Group”, “GE HealthCare”, “Oppenheimer”, “Cerberus”, “Cintana” раҳбарлари билан учрашди.

Ташриф дастуридаги тадбирлар якунлангач, Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга жўнаб кетди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo