icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

17.06.2017

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўгрисида”ги ПФ-5059-сон Фармонига мувофиқ:

1. Қуйидагилар:

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамгармаси тўғрисидаги низом ва унинг Кузатув кенгаши таркиби 2-3-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси Дирекцияси ходимларининг ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига Жамгарма тузилмасига ўзгартиш киритиш, шу жумладан, Жамғарма маблағлари ҳисобидан қўшимча штатлар жорий этиш ҳуқуқи берилсин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ғазна ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади;

Жамғармани бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари бошқарадиган Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади;

Кузатув кенгаши таркибига лавозимига кўра Олий суд раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари, молия ва адлия вазирлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори, Жамғарманинг ижро этувчи директори, шунингдек, бошқа масъул шахслар ҳам киради;

Жамғарманинг жорий фаолиятига, шу жумладан, маблаглар тўпланиши ва сарфланишига раҳбарлик Жамгарма Кузатув кенгаши томонидан лавозимга тайинланадиган ҳамда лавозимдан озод қилинадиган ижро этувчи директор бошқарадиган Жамғарма Дирекцияси томонидан амалга оширилади;

Бюро ходимларига қонун ҳужжатларида назарда тутилган устама ва қўшимча тўловлардан ташқари, ҳар чорак якуни бўйича меҳнат фаолиятида юқори натижаларга эришганлиги учун Бюро директори томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган Бюро ходимлари фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизимига мувофиқ белгиланадиган, қуйидаги миқдорлардаги рагбатлантирувчи тўловлар берилади:

70 баллдан 80 баллгача тўплаган ходимларга - лавозим маошига 50 фоиз;

80 баллдан 90 баллгача тўплаган ходимларга - лавозим маошига 100 фоиз;

90 баллдан 100 баллгача тўплаган ходимларга - лавозим маошига 200 фоиз.

4. Жамгарма Кузатув кенгаши (М.Б.Азимов) бир ой муддатда Жамгарма Дирекциясининг малакали мутахассислар билан тўлдирилишини, шунингдек, унинг фаолияти билан боглиқ бошқа ташкилий-техник масалалар ҳал этилишини таъминласин.

5. Жамгарма Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Яҳё Ғуломов кўчаси, 66-уйга жойлаштирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Г аз таъминоти тизимида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўгрисида”ги ПҚ-2907-сон қарорининг 5-бандида:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“маиший истеъмолчиларга табиий газни ҳисоблаш замонавий электрон ускуналарини харид қилиш, ўрнатиш ва кейинчалик хизмат кўрсатиш “Ўзтрансгаз” АКнинг шахсий маблаглари ҳисобидан амалга оширилади”.

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўгрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б.Абдуллаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

           Президенти                                Ш.Мирзиёев

 

Тошкент шаҳри, 2017 йил 15 июнь 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo