icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ромитандаги тўқимачилик корхонасида минг нафар аёл ишли бўлди

10.08.2023

Шавкат Мирзиёев Ромитан туманидаги “WBM Romitex” корхонаси фаолияти билан танишди.

Бу корхона миқёси жиҳатидан ҳам, салоҳияти жиҳатидан ҳам улкан. Лойиҳа қиймати 93 миллион доллардан зиёд. Унинг жами ҳудуди 20, ишлаб чиқариш майдони 7 гектар. Туркия ва Германиядан илғор ускуналар келтириб ўрнатилган. Шу тариқа, йилига 25 минг тонна ип-калава тайёрлаш қуввати ва 1000 та иш ўрни яратилган.

- Ромитан шароитида бундай корхонанинг бўлиши қувонарли. Бунга давлат инфратузилма, маблағ, имконият жиҳатидан кўмаклашди. Энг катта натижа - минг нафар хотин-қизларимиз ишли бўлгани, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон Президентининг жорий йил 10 январдаги “Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бундай корхоналарга катта мадад бўлди. Жумладан, уларга револьвер кредитлаш асосида айланма маблағ ажратилгани ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлади.

Лойиҳанинг иккинчи босқичида тайёр мато ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Муҳими, бу туфайли қишлоқ жойда 3 мингга яқин иш ўрни яратилади. 

Давлатимиз раҳбари маҳсулотлар тури ва сифатини ошириб, экспортни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo