icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент Ромитандаги маҳаллада меҳмон бўлди

10.08.2023

Давлатимиз раҳбари Бухоро вилояти Ромитан туманидаги Қаҳрамон маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуши билан яқиндан танишди. 

Бу ерда 3 минг 900 нафарга яқин аҳоли яшайди. Маҳалланинг драйвери ҳунармандлик ва иссиқхона хўжалиги дейиш мумкин. 200 гектар майдондаги иссиқхоналарда бозорбоп сабзавотлар етиштириб сотилади. Шунингдек, мебелсозлик, тикувчилик, зардўзлик яхши ривожланган. 

Президентимиз шу ерлик Ҳалил Қобилов ва Гулбаҳор Тўхтаевалар хонадонида бўлди. Қўни-қўшнилар, оқсоқоллар йиғилиб, самимий давра қурилди.

Маҳалла раиси ҳудуддаги ўзгаришлар, одамлар ҳаёти ҳақида сўзлаб берди. 

Маҳаллада ўндан ортиқ савдо дўкони, тикувчилик устахоналари, меҳмонхона ва ресторанлар бор. Уларда маҳаллий ёшлар ишлаб, даромад топмоқда. Умуман айтганда, маҳаллада ишсиз одам йўқ, ўтган даврда биронта жиноят содир этилмаган. 

“Обод маҳалла” дастури асосида инфратузилма яхшиланган. Хусусан, ички йўллар асфальтланиб, пидёдалар йўлаклари қурилган. Трансформатор ўрнатилиб, электр тармоқлари янгиланган.

- Одамларга нима куч беради? Ислоҳотлар натижасини ўз ҳаётида кўриш. Бугун одамларимиз шундай руҳ билан эртанги кунга интилаяпти. Ҳаракат қилган оиланинг бири икки бўляпти. Халқимиз бизга катта ишонч билдирди. Янада ўзгаришларни, янги ташаббусларни кутаяпти. Бу жуда юксак масъулият, - деди Шавкат Мирзиёев.

Учрашувда нуронийлар ёшлар тарбияси, туман ривожи бўйича ўз таклифларини билдирди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo