icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент Тошкентдаги инфратузилма лойиҳаларини кўздан кечирди

20.07.2023

Президент Шавкат Мирзиёев 20 июль куни Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Сўнгги йилларда Tashkent city мажмуасида улкан иншоотлар барпо этилди. Айни пайтда унинг “Пахтакор” метро бекати тарафида йирик савдо маркази қурилмоқда.

Давлатимиз раҳбари бу ерда бўлиб, пиёдалар ва автомобиллар учун шароитларни кўздан кечирди. Келгусида ҳаракат янада кўпайишини инобатга олиб, Ботир Зокиров ва Навоий кўчалари кесишмасида йўл ўтказгич қуриш, пиёдалар йўлакларини қулайлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Навоий, Ойбек, Нукус кўчалари бўйлаб юриб, йўллардаги шароитни кўздан кечирди, одамлар билан суҳбатлашди.

Транспорт инфратузилмаси билан боғлиқ яна бир лойиҳа – Тошкент халқаро аэропорти ёнидаги кўприк. Автомобиллар қатновига қулайликни ошириш мақсадида у кенгайтирилиб, қўшимча эстакада қурилмоқда. Унинг узунлиги 650, эни 30 метр бўлади. Айланма шаклидаги чиқиш-тушиш йўллари қайрилиб олиш хавфини йўқотиб, ҳаракатни осонлаштиради.

Президентимиз бу ердаги қурилиш жараёнини кўрди, атрофни кўкаламзорлаштириш, манзарали дарахтлар экиш кераклигини айтди.

Бугун пойтахтимизнинг Яшнобод туманида ҳам бунёдкорлик жадал. Шу боис яшил боғларни сақлаб қолиш жуда муҳим. Абдулла Қодирий ва Кичик ҳалқа йўли орасидаги Элбек боғи ана шундай сўлим масканлардан. Давлатимиз раҳбари бу боғни асраш, аҳолининг дам олиши учун шароитларни кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев «Тошкент-Шарқий» аэропорти қурилишини ҳам бориб кўрди.

Бу аэропортнинг умумий майдони 693 гектар. Лойиҳага кўра, унда 4 километр узунликдаги учиш-қўниш йўлаги, замонавий терминаллар, самолётлар учун ангар ва перронлар бўлади. Аэропорт ноқулай об-ҳаво шароитларида ҳам учиш-қўнишни таъминловчи ICAO III-А тоифасидаги замонавий радиотехника ва метеорология асбоб-ускуналари билан жиҳозланади.

Бугунги кунда учиш-қўниш йўлаги ва юқори мартабали меҳмонлар терминали биноси барпо этилган. Президент уларни кўздан кечирди. Галдаги қурилиш ишларини молиялаштириш, терминалнинг ташқи кўриниши ва делегациялар учун қулайликларни қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқлар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo