icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти ва Саудия Арабистони Валиаҳди кенг кўламли шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

19.07.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 июль куни Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши ва Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг биринчи саммити доирасида Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашув ўтказди.

Валиаҳд давлатимиз раҳбарини бўлиб ўтган Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан дилдан қутлаб, Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.

Мамлакатимиз етакчиси, ўз навбатида, Саудия Арабистони раҳбариятига юртимиз фуқаролари ҳаж ва умра амалларини адо этишларига яратилган шароитлар учун самимий миннатдорлик билдирди.

Музокараларда Ўзбекистон-Саудия муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Ўзаро мулоқот ва алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.

Ўтган йилнинг август ойида ўтган икки томонлама саммит давомида қабул қилинган битим ва келишувларни сўзсиз амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Жорий йил бошидан товар айирбошлаш ҳажми 20 фоизга, қўшма корхоналар сони икки баробарга ошди. Етакчи “Acwa Power” компанияси иштирокида “яшил” энергетикада муҳим лойиҳаларни амалга ошириш бошланди. “Яшил водород”, нефть-кимё, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, тиббиёт, туризм ва бошқа тармоқларда йирик инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.

Учрашувда халқаро сиёсат масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo